Э-Дарсларга марҳамат
Ўзбек интернети ҳам сўнгги йилларда анчайин сезиларли равишда ривожланиб бормоқда. Aлбатта бошқа давлатлардагидек жадал суръатларда бўлмасада, аҳоли сонига нисбатан Ўзбекистондаги интернет фойдаланувчилари сони, Марказий Осиё давлатлари ичида Қирғизстондан (жами аҳолининг 5.2%) кейин, жами аҳолининг 3.3% кўрсаткичи билан иккинчи ўринда турибди (http://www.pc.uz/documents/text/2005.html). Агар Россия аҳолисининг 16.5%, Белорус давлатида эса 35.1% аҳолининг интернет тармоғига уланганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, албатта Ўзбекистоннинг кўрсаткичлар жуда каматарин эканлигига амин бўлaмиз.

Бошқа бир тарафдан – интернет фойдаланувчилари сонининг ўсиш кўрсаткичлари билан Ўзбекистон олдинги сафларда бормоқда. Масалан, 2001 йилда интернет фойдаланувчилари 137 минг кишини ташкил этган бўлса, 2002 йилнинг охирига бориб 275 минг бўлган (100,7% ўсиш). 2003 йилнинг охирига бориб эса 492 минг (79%), 2004 йилда – 675 минг (37%), 2005 га келиб эса – 855 мингни ташкил этган (32,2%). Жорий 2007 йилнинг биринчи квартали натажалари бўйича Ўзбекистондаги интернет фойдаланувчилари сони 1,745 миллионни (яни 60%) ташкил этмоқда (http://security.uz/news/default.asp?id=12678).

Интернет тармоғининг бундай жадал суръатларда ривожланиши ўзбек тилидаги сайтларнинг ҳам сон жиҳатдан ортиб, ҳам сифат жиҳатдан яхшиланиб боришини тақозо этади.

Интернетдан фойдаланувчиларнинг аксарияти ўқувчи ва талаба ёшлар эканлигини эътиборга оладиган бўлсак, бу тоифа фойдаланувчилар учун мазкур Электрон онлайн дарслар портали бу тоифа фойдаланувчилар учун қизиқарли ва фойдали бўлишига умид қилмоқдамиз. Ушбу портали ўзбек аудиторияси талаба ёшлари учун зарур бўлган билим ва малакаларни ошириш йўлида масофадан туриб, ўзбек тилида турли мавзуларни ўқитишни йўлга қўймоқда. Булар қаторига:

  1. Электрон китоблар тайёрлаш курси
  2. Электрон жадвалларни бизнесда қўллаш
  3. HTML тилининг асослари
  4. CSS – бошланғич билимлар
  5. Ўзбек тилида хужжатлар тайёрлаш
  6. MS Word - профессионал форматлаш

каби бепул курсларни киритиш мумкин. Шу билан бир қаторда ушбу порталда турли фанлардан тест синовлари ҳам киритилган. Масалан, "Йўл ҳаракати қоидаларидан тестлар", "Диншунослик фанидан туркум тестлар" кабиларни санаб ўтиш мумкин.

Ушбу ресурс масофадан туриб ўқитиш учун маҳсус тузилган очиқ кодли тизимларнинг энг яхшилардан бири бўлган АТютор (ATutor) дастагида ясалган. Мазкур порталда виртуал синф хоналари – аудиториялар учун барча қулайликлар муҳайё қилинган. Янги авлод масофавий билим масканига ташриф буюришни истасангиз курсларимизга сизларни таклиф этамиз.
 
E-Darslar.Net портали Mozilla Firefox ёрдамида кўриш учун мослаштирилган
KamalakDotNet
School Joomla Templates and Joomla Tutorials